Тарвуз нархи кескин кўтарилди, бозорларда қиймат ошиши давом этмоқда

2 дақиқа ўқиш336
Тарвуз нархи кескин кўтарилди, бозорларда қиймат ошиши давом этмоқда

Ўзбекистонда август ойи якунига кўра, бир қатор маҳсулотлар ва хизматлар қимматлагани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси эълон қилган таҳлилларга кўра, 2025 йил августида товар ва хизматлар умумий нархлари июл ойига нисбатан 0,4 фоизга ўсди. Йиллик инфляция даражаси эса 8,8 фоизни ташкил этди. Солиштириш учун, ўтган йил август ойида бу кўрсаткич 10,5 фоизга тенг бўлган.

Маълумотларга кўра, нархлар ўсиши ҳудудлар кесимида турлича кечган. Энг юқори ўсиш Фарғона вилоятида қайд этилди – 9,7 фоиз. Сирдарёда 9,4 фоиз, Хоразмда эса 8,9 фоизлик қимматлашиш кузатилган. Энг паст ўсиш Жиззах вилоятида – 8,1 фоиз.

Озиқ-овқатда қайси маҳсулот қимматлади?

Август ойида айрим асосий турдаги маҳсулотлар нархи сезиларли даражада кўтарилган. Хусусан:

  • тухум – 2,7 фоиз,

  • товуқ гўшти (болдир ва сон қисмлари) – 2,1 фоиз,

  • қўй гўшти – 1,4 фоиз,

  • суяксиз мол гўшти – 0,7 фоиз,

  • суякли мол гўшти – 0,2 фоиз,

  • пахта мойи – 1,6 фоиз,

  • шакар – 0,1 фоиз.

Расмий ахборотда таъкидланишича, мол гўшти арзонлаштирилган нархларда сотилгани (килоси 65–75 минг сўм атрофида) умумий кўрсаткичларни бироз барқарорлаштирган.

Бироқ айрим маҳсулотлар арзонлашган ҳам: гуруч (–0,1 фоиз), олий навли ундан тайёрланган нон (–0,2 фоиз) ва карамел конфетлар (–0,2 фоиз).

Мева-сабзавот бозорида катта ўзгариш

Август ойида тарвуз нархлари 28,7 фоизга ошиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Қовун – 11,7 фоизга, карам – 11,4 фоизга, картошка – 3,5 фоизга ва банан – 2,8 фоизга қимматлади.

Шу билан бирга, помидор (–16,8 фоиз), узум (–5,4 фоиз), бақлажон (–4,3 фоиз), бодринг (–3,1 фоиз), сабзи (–3,1 фоиз), булғор қалампири (–2,8 фоиз), пиёз (–2,3 фоиз) ва олма (–1 фоиз) арзонлашган.

Нон-озиқадан ташқари хизматлардаги ўзгариш

  • турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш материаллари – 0,4 фоиз,

  • дори воситалари – 0,2 фоиз,

  • соғлиқни сақлаш хизматлари – 0,6 фоиз.

Автотранспорт соҳасида эса бензин нархи ўртача 3,1 фоизга ошди. Хусусан, АИ-80 – 4,6 фоизга қимматлашиб, литри 8 746 сўмдан сотилган. АИ-91 – 11 461 сўм, АИ-92 – 11 126 сўм, АИ-95 эса 12 983 сўмдан савдога чиқарилган. Пропан эса 0,6 фоизга қимматлашган. Метан нархида катта ўзгариш кузатилмаган, аммо ўтган йилга нисбатан 31 фоизга юқори даражада қолмоқда.

Шунингдек, автотураргоҳ хизматлари (0,7 фоиз), ҳайдовчиликка тайёрлов курслари (1,6 фоиз), техника таъмири (0,6 фоиз) қимматлади. Музей хизматлари нархи 10,6 фоизга, ветеринария ва уй ҳайвонлари учун хизматлар эса 9,9 фоизга ошди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?