Ўзбекистон давлат қарзи бир йилда кескин ошди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Ўзбекистон давлат қарзи бир йилда кескин ошди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган сўнгги ҳисоботга кўра, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43 миллиард 376 миллион долларга етди. Бу кўрсаткич мамлакат иқтисодий кўрсаткичлари ва молиявий барқарорлиги бўйича муҳим рақам сифатида қайд этилди.

Маълумотларга қараганда, умумий қарзнинг 36 миллиард 414 миллион доллари ташқи қарз, 6 миллиард 962 миллион доллари эса ички қарз ҳисобига тўғри келади. Ялпи ички маҳсулотга нисбатан қарз улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга кўтарилиб, 34,2 фоизни ташкил этмоқда.

Қиёсланганда, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатида мамлакатнинг давлат қарзи 37 миллиард 241 миллион доллар эди. Демак, орадан бир йил ўтиб қарз миқдори 16,5 фоизга ошгани қайд этилмоқда.

Ташқи қарзнинг асосий қисми йирик молия институтлари ҳисобига тўғри келади. Жумладан:

  • Жаҳон банки – 7,8 миллиард доллар,

  • Осиё тараққиёт банки – 7,4 миллиард доллар,

  • Халқаро евробондлар орқали жалб қилинган маблағ – 5,7 миллиард доллар,

  • Хитой молия ташкилотлари – 3,8 миллиард доллар,

  • Япония молия институтлари – 3,2 миллиард доллар,

  • Осиё инфратузилма инвестициялари банки – 1,7 миллиард доллар,

  • Франция молия ташкилотлари – 1,1 миллиард доллар,

  • Ислом тараққиёт банки – 935 миллион доллар,

  • Корея молия институтлари – 750 миллион доллар,

  • Халқаро валюта жамғармаси – 642 миллион доллар,

  • Германия давлат банки – 481 миллион доллар,

  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки – 401 миллион доллар,

  • Бошқа манбалар – 2,5 миллиард доллар.

Ҳисоботда таъкидланишича, умумий ташқи қарзнинг қарийб ярми — 47 фоизи, яъни 16,9 миллиард доллар давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Шунингдек, 5,9 миллиард доллар ёқилғи-энергетика соҳасига, 3,1 миллиард доллар қишлоқ ва сув хўжалигига, 2,9 миллиард доллар транспорт инфратузилмасига, 3 миллиард доллар эса уй-жой коммунал хўжалигига ажратилган.

Шу тариқа, давлат қарзининг кескин ўсиши мамлакат иқтисодий сиёсатини қайта кўриб чиқиш, ташқи маблағларни самарали йўналтириш ва ички барқарорликни таъминлаш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?