Маҳкумлар китоб ўқиса жазо муддати қисқаради

1 дақиқа ўқиш614
Маҳкумлар китоб ўқиса жазо муддати қисқаради

Ўзбекистонда маҳкумлар учун янги рағбатлантирувчи тизим йўлга қўйилмоқда. Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган қонунга кўра, энди маҳкумлар ҳар бир ўқиган китоби учун жазо муддатидан уч кун қисқартириш имкониятига эга бўлади.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу ташаббус маҳкумларни тарбиялашда самарадорликни ошириш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва оила ҳамда жамиятдан узилиб қолишининг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда. Китоб ўқиш орқали уларда қонунга итоаткорлик, маънавий ва ахлоқий қадриятларга садоқатни шакллантириш кўзда тутилган.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодекси 74-1-модда билан тўлдирилиб, шахснинг тузалиш йўлига ўтганини ҳисобга олиб жазо муддатини қисқартириш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда. Бунда Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланган махсус рўйхатдаги китобларни ўқиш талаб қилинади.

Шунингдек, маҳкум китобни тўлиқ ўқигани факти махсус тартибда тасдиқланганда, ҳар бир китоб учун уч кундан, бир йилда эса кўпи билан ўттиз кунгача суд қароридан кейин жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

Бу тартиб умрбод озодликдан маҳрум этилганлардан ташқари, шартли равишда муддатидан олдин озод қилиниши мумкин бўлган шахсларга тааллуқли бўлади.

Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур норма 13,5 мингдан ортиқ маҳкумга татбиқ қилиниши мумкин. Мутахассислар эса бу тизим фақат жазо муддатини қисқартириш эмас, балки маҳкумларни маънавий жиҳатдан тиклаш ва жамиятга қайта мослаштиришда муҳим қадам бўлишини қайд этмоқда.

Шу тариқа, китоб ўқиш нафақат билим манбаи, балки маҳкумлар учун эркинликка яқинлашиш воситаси сифатида ҳам хизмат қилади.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?