Ўзбекистонда пенсияни олдиндан ҳисоблаш хизмати ишга тушади

1 дақиқа ўқиш396
Ўзбекистонда пенсияни олдиндан ҳисоблаш хизмати ишга тушади

Ўзбекистонда 2026 йил баҳоридан пенсияни олдиндан ҳисоблаш хизмати ишга туширилади, деб Spot.uz хабар берди. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атажанов маълум қилди.

Ҳозирда “Моя пенсия” дастури ишлаб чиқилмоқда. У пенсия ёшига етмаган фуқаролар учун мўлжалланган бўлиб, уларга келажакдаги пенсия миқдори тўғрисида олдиндан маълумот олиш имконини беради.

Фойдаланувчи ПИНФЛни киритиб, OneID орқали идентификациядан ўтади. Сўнг у ҳақидаги маълумотлар — ойлик маоши, иш стажи, таълим даври, аёллар учун болалар сони, эркаклар учун ҳарбий хизмат — 26 та идора маълумотлари билан интеграция қилинган ҳолда кўрсатилади ва шу асосда пенсия миқдори ҳисобланади.

Дастур фуқароларга ёшга доир пенсия олиш учун стажи етарлими-йўқми, деган саволга ҳам жавоб беради. Агар стаж етарли бўлмаса, бу норасмий иш бозоридан чиқиб, расмий ва юқори маошли ишга ўтишга рағбатлантириши мумкин.

“Моя пенсия” дастурининг дастлабки ишга туширилиши 2026 йил 1 сентябрга мўлжалланган эди. Аммо Пенсия жамғармаси буни тезлаштириб, 2026 йил апрель-май ойларидаёқ фаолиятни бошлашни режалаштирмоқда.

1993 йилда қабул қилинган “Фуқароларни давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра, эркаклар 60 ёшда (25 йил иш стажи билан), аёллар эса 55 ёшда (20 йил иш стажи билан) пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Президентнинг 2024 йил 26 июнидаги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб “Моя пенсия” онлайн хизмати фуқароларнинг электрон маълумотларига асосланган ҳолда пенсия миқдорини олдиндан ҳисоблаб бериш функцияси билан ишга тушади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?