Ўзбекистон МДҲда омбор бозори бўйича кучли учликка кирди

1 дақиқа ўқиш389
Ўзбекистон  МДҲда омбор бозори бўйича кучли учликка кирди

NF Group маълумотларига кўра, Ўзбекистон юқори сифатли омбор кўчмас мулки ҳажми бўйича МДҲ давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллади, деб Kursiv.uz хабар берди. 2025 йилнинг учинчи чорагида мамлакатда умумий 555 минг квадрат метр омбор майдони қайд этилган.

Рейтингда Қозоғистон (1,78 млн кв. м) ва Беларус (1,72 млн кв. м) етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон эса кучли учликка кириб, омборлар инфратузилмасини ривожлантираётган давлатлар қаторидан жой олди.

Мавжуд омборларнинг 56 фоизи В синфига киради. 53 фоизи спекулятив лойиҳалар бўлиб, 20 фоизидан компаниялар ўз эҳтиёжлари учун фойдаланади, 15 фоизи эса логистика (3PL) операторлар ихтиёрида.

2024 йил 4-чорагидан 2025 йил 3-чорагигача мамлакатда 160 минг кв. м янги омбор майдонлари фойдаланишга топширилди. 2026 йил охирига қадар яна 370 минг кв. м омбор қурилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда бўш омбор майдонлари даражаси жуда паст — атиги 1,7 фоизни ташкил этади. Ижара нархлари эса: А синфдаги омборлар учун ўртача йиллик $156 (тахминан 1,9 млн сўм), В синфи учун эса $90 (тахминан 1,1 млн сўм).

Ўзбекистон  МДҲда омбор бозори бўйича кучли учликка кирди

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?