Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишлаб махсус олтин тангалар чиқарилди

Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишлаб махсус олтин тангалар чиқарилди

Ўзбекистон Марказий банки Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишлаб олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқарди. Коллекциядаги тангалар мамлакатнинг тарихий мероси ва замонавий тараққиётини акс эттирувчи рамзлар билан безатилган.

Янги эсдалик коллекцияси 3 та тангадан иборат. Уларда Мустақиллик монументи, Ислом цивилизацияси маркази ҳамда “35” рақами тасвирланган.

Тангалар Ўзбекистоннинг тарихий мероси, давлат рамзлари ва мустақиллик йилларидаги тараққиётини ифодалашга қаратилган.

Тангалар 999,9 пробали олтин ва кумушдан тайёрланган. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати эса 100 минг сўм этиб белгиланган.

Дастлабки тираж:

олтин тангалар — 450 дона;

кумуш тангалар — 800 дона. Эсдалик тангалари 27 августдан бошлаб 690 та тижорат банки филиалида сотилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар