Самарқандда қадимий ҳукмдорлар саройи излари топилди

Самарқандда қадимий ҳукмдорлар саройи излари топилди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган машҳур Мингтепа археологик ёдгорлигида олиб борилаётган илмий қазишмалар давомида милодий VIII асрга мансуб бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳукмдорлар саройининг меъморий қолдиқлари аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Агентлик хабарига кўра, археологик тадқиқотлар Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг илмий ходимлари Амриддин Бердимуров, Ҳусниддин Раҳмонов ва Нигора Маҳкамова раҳбарлигида амалга оширилмоқда.

Қазишмалар натижасида Мингтепа ёдгорлигининг Арк (қалъа) қисмида жойлашган, милодий VIII асрнинг биринчи ярмига тегишли сарой мажмуасининг меъморий тузилиши очиб берилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу иншоот илк ўрта асрлар давридаги шаҳарсозлик, меъморчилик анъаналари ва давлат бошқарув тизимини ўрганишда муҳим тарихий ҳамда илмий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Qora polietilen ustida naqshli qadimiy tosh va ganch parchalari yotibdi.

Бундан ташқари, қазиш ишлари давомида саройнинг зал қисмида VIII асрга оид ҳайкалтарошлик намуналари ҳам аниқланган. Ҳозирги вақтда топилмалар юзасидан қўшимча илмий тадқиқотлар ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Археологлар фикрича, янги топилмалар Мингтепа ёдгорлигининг сиёсий, маданий ва ижтимоий ҳаёти ҳақидаги тасаввурларни янада бойитиш, шунингдек, илк ўрта асрларда ушбу ҳудуднинг тарихий тараққиётига оид янги илмий хулосалар чиқариш имконини беради. Бу кашфиёт Ўзбекистоннинг бой маданий меросини ўрганиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.v

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар