Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсизлик қилганлар жазога тортилди

1 дақиқа ўқиш333
Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсизлик қилганлар жазога тортилди

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатга йўл қўйган фуқароларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Олий суд матбуот хизмати маълумотича, жорий йил бошидан бери бундай қонунбузарликлар билан боғлиқ ўнлаб ҳолатлар қайд этилган ва айрим фуқароларга жарималар тайинланса, бошқалари маъмурий қамоқ билан жазоланган.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойлари давомида 34 нафар шахс ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани учун жавобгарликка тортилган. Улардан 32 нафарига жарима белгиланган бўлса, яна икки нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шу билан бирга, охирги тўрт йил ичида — 2020 йилдан 2024 йилгача — 397 нафар фуқаро ана шу модда бўйича жавобгарликка тортилган. Улардан 363 нафари жаримага тортилган, 34 нафари эса маъмурий қамоққа олинган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун катта миқдорда жарималар кўзда тутилган. Жиноятнинг оғирлигига қараб, жарима 3 бараваридан 5 бараваригача (1,23 миллион сўмдан 2,6 миллион сўмгача) этиши мумкин.

Агар ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, ёки унда вояга етмаган шахс иштирок этса, ёхуд ҳайвоннинг ўлими ёки жароҳатланишига сабаб бўлса, жазо янада оғирлашади. Бу ҳолда фуқаролар 5 бараваридан 10 бараваригача (2,06 миллион сўмдан 4,12 миллион сўмгача) жаримага тортилши ёки 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин.

Жамоатчилик эса бу чораларни қўллаб-қувватлаб, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликка мутлақо тоқат қилмаслик кераклигини таъкидламоқда. Мутахассислар ҳам бундай жазолар инсонларда масъулият ҳиссини кучайтиради ва жамиятда ҳайвонларга меҳр ва инсонийлик муҳитини шакллантиради, деб ҳисобламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?