Болалар боғчаларида минглаб тонна яроқсиз овқат фош этилди

2 дақиқа ўқиш3.3K
Болалар боғчаларида минглаб тонна яроқсиз овқат фош этилди

Ўзбекистон бўйлаб болалар боғчаларида ўтказилган кенг кўламли текширувлар жуда ташвишли манзарани очиб берди. Соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида амалга оширилган рейдлар чоғида болаларга берилаётган овқат сифати, санитария қоидаларига амал қилиниши ва умумий шарт-шароитлар синчковлик билан ўрганилди.

СЭС матбуот хизмати хабарига кўра, йил бошидан бери 3554 та болалар боғчасида текширувлар ўтказилган. Мазкур жараёнда таомларнинг тузилиши, маҳсулотларнинг таркиби ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ўрганилди. Натижада қарийб 9 минг 500 килограммдан зиёд бузилган ёки истеъмолга яроқсиз маҳсулот мутахассислар томонидан чиқитга ажратилди.

Шунингдек, 8122 та тайёр овқатдан олинган намунадан 323 таси микробиологик талабларга мос келмаслиги аниқланди. Бу эса болалар соғлиғи учун катта хавф туғдиради. Текширув давомида 4461 та ичимлик суви намунасидан 237 тасида ҳам талаб даражаси пастлиги қайд этилди.

Экспертлар қатор йўналишларда жиддий камчиликларни қайд этишди:

  • 4986 та озиқ-овқат намунасидан 878 тасининг озуқавий қиймати меъёрдан паст бўлган;

  • 12301 та сабзавот текширилганда, 257 тасида нитрат излари аниқланган;

  • 2321 та туз намунасидан қарийб 718 тасида йод миқдори етарли бўлмаган;

  • 83 мингдан зиёд маҳсулот кимёвий таҳлилдан ўтказилганда, 4110 таси стандартларга жавоб бермаган.

Бундан ташқари, бактериологик таҳлиллар ҳам хавотирли ҳолатларни кўрсатди: 88 мингдан зиёд намунадан 9 мингдан ортиғи санитария талабларига мос келмаган. Шу билан бирга, гуруҳ хоналаридаги ҳарорат ҳам доимий назоратга олинди. 23 мингдан ортиқ ҳолатдан 1658 тасида ҳаво ҳарорати меъёрдан паст бўлган. Ёруғлик даражасини ўлчашда эса 43 мингдан ортиқ нуқтадан 2559 тасида етарли ёритиш таъминланмагани маълум бўлди.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар болалар саломатлиги учун жиддий хавф солади. Шу боис давлат идоралари қатъий чора кўришга мажбур бўлди. Натижада 3705 ҳолат бўйича масъул шахсларга жарима қўлланди. Шунингдек, 110 та боғча вақтинча фаолиятини тўхтатди, тиббий кўрикдан ўтмаган 446 нафар ходим эса ишдан четлатилди.

Бу кўрсаткичлар, аввало, масъуллар масъулияти ва назоратнинг кучайтирилиши зарурлигини яна бир бор исботлайди. Болалар учун мўлжалланган муассасаларда санитария ва гигиена талабларига қатъий амал қилиш нафақат қонун талаби, балки жамиятнинг келажаги — соғлом авлод учун муҳим шартдир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?