1 сентябрдан давлат боғчаларида тўловлар қимматлашади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 сентябридан барча давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар учун тўлов миқдори ошади. Янги нархлар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, мазкур миқдор 412 минг сўмдан 440 минг сўмга кўтарилади.
2026 йил 23 июнь куни Президент томонидан имзоланган «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонга мувофиқ, 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилиши белгиланган.
Шу фармон асосида 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бериладиган болалар нафақалари ҳамда моддий ёрдам тўловлари миқдори 7 фоизга оширилган.
Бундан ташқари, 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 7 фоизга кўтарилиши назарда тутилган.
Давлат мактабгача таълим муассасаларидаги тўловлар миқдори базавий ҳисоблаш миқдорига боғлангани сабабли, мазкур кўрсаткичнинг ошиши давлат боғчаларида тарбияланаётган болалар учун тўлов нархларига ҳам таъсир қилади.
Яъни, 1 сентябрдан ота-оналар давлат боғчалари учун амалдаги тўловдан кўпроқ маблағ тўлашларига тўғри келади.
Боғча тўловларидаги янги нархлар қуйидагича бўлади:
































Изоҳлар 0
…