Ҳайвонларга шафқатсиз муносабат қилган 34 шахс жазоланди

1 дақиқа ўқиш424
Ҳайвонларга шафқатсиз муносабат қилган 34 шахс жазоланди

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат қилиш ҳолатларига қарши кураш кучаймоқда. Олий суд маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида бу каби ҳуқуқбузарликлар бўйича 34 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган.

Расмий маълумотларга кўра, уларнинг 32 нафарига жарима жазоси қўлланилган бўлса, яна икки шахс 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланган. Суд матбуот котиби таъкидлашича, ҳайвонларни қасддан қийнаш, уларга азоб бериш ёки уларнинг ўлимига сабабчи бўлиш ҳолатларига нисбатан жазо чоралари қатъий белгиланган.

2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси асосида жами 397 киши жавобгарликка тортилган. Улардан 363 нафарига жарима қўлланилган, 34 киши эса маъмурий қамоқ жазосини ўтаган.

Қонунчиликка кўра, ҳайвонларни қасддан қийнаш ёки азоб бериш учун нафақат жарима, балки қамоқ жазоси ҳам белгиланган. Агар бу каби қилмиш такроран содир этилса, жазо миқдори янада оғирлашади. Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб Жиноят кодексига ҳам ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун алоҳида модда киритилган.

Олий суднинг таъкидлашича, бу каби чоралар нафақат ҳайвонларни ҳимоя қилиш, балки жамиятда инсонпарварлик ва масъулият туйғусини мустаҳкамлаш учун ҳам жуда муҳим. Мутахассислар фикрича, жонзотларга нисбатан шафқатсизлик кўрсатган одамлар жамият хавфсизлиги учун ҳам таҳдиддир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода тор қафасда сақланаётган айиқ ҳақида жамоатчилик орасида кенг муҳокамалар бўлган эди. Танқидлардан сўнг ҳайвон каттароқ майдонга кўчирилган. Фаолларнинг таъкидлашича, у 10 кундан зиёд ноқулай шароитда яшашга мажбур бўлган.

Мутасаддилар бу ҳолат жамиятда ҳайвонларга инсоний муносабат қилиш масаласи қанчалик долзарб эканини яна бир бор кўрсатганини қайд этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?