22 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ва шамол кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш10.3K
22 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ва шамол кутилмоқда

Ўзгидромет 22 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво шароитлари ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳри

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади. Эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол йўналиши шарқдан ғарбга ўзгариб, соатига 3–8 метр тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи эса 24–26 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм

Бу ҳудудларда осмон бироз булутли, аммо ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий

Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, секундига 7–12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда эса 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд

Бу ҳудудларда ҳам ҳаво бироз булутли, асосан қуруқ бўлади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи эса 22–27 даража бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё

Ҳаво асосан қуроқ, айрим жойларда ўзгарувчан. Шамолнинг тезлиги 7–12 м/с, баъзан 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли ҳам бор. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи эса 25–30 даража атрофида бўлади.

Фарғона водийси (Андижон, Наманган, Фарғона)

Бу вилоятларда осмон бироз булутли, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5–10 метр тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Тоғли ҳудудлар

Республиканинг тоғли минтақаларида об-ҳаво нисбатан намгарчоқ бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол секундига 7–12 метр тезликда, баъзан эса 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи эса 15–20 даража атрофида бўлади.

Мутахассислар аҳолини ҳаво шароитларига эътиборли бўлишга, айниқса шамол кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин ҳудудларда эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.м

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?