Тошкентда ҳар кун 1 миллионга яқин киши йўлда тирбандлик муаммосига дуч келмоқда

1 дақиқа ўқиш274
Тошкентда ҳар кун 1 миллионга яқин киши йўлда тирбандлик муаммосига дуч келмоқда

Сенатор Эркин Гадоев пойтахтда йўллардаги қаторлик ва тирбандликларни камайтириш масаласини қўллаб, Транспорт вазирлигига расмий сўров юборди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати маълум қилди.

Маълум қилишларича, ўқув йили бошланиши билан Тошкент шаҳрида ҳаракат кескин кучаяди ва айрим вақтларда тирбандлик даражаси энг юқори — 10 баллгача бўлади. Бу эса ишга, таълимга ва турли мақсадларда пойтахтга йўл олган минглаб фуқароларнинг вақти ва самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради.

Статистикага кўра, ҳар куни 1 миллионга яқин киши пойтахтга ташриф буюради, шундан тахминан 275 минг нафари Тошкент вилоятидан келади. Ҳудуднинг барча қисмларидан минглаб автомобиллар эрталаб пойтахтга кириб, кечқурун қайтиши тирбандликларни янада кучайтиради.

Сенаторнинг сўровида вазирликдан Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, «Интеллектуал транспорт» тизимининг амалдаги ҳолати, президент томонидан белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва кечикиш сабаблари ҳақида маълумот тақдим этиш сўралган.

Бундан олдин ҳам сенатор Кобул Турсунов рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовга IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишда юзага келаётган муаммолар юзасидан сўров юборганди.

Ушбу ташаббус пойтахтдаги йўл ҳаракати ва фуқароларнинг ҳаракатини яхшилашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?