
Наманганда бўлиб ўтган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумида “Ишонч” жамғармаси Ўзбекистондаги мактаблар сифатини ошириш учун 20 млн доллар ажратишини эълон қилди, деб ёзмоқда Латипов телеграм канали.
Маблағлар мактабларда сув таъминоти, санитария ва гигиена, экологик тоза энергия ва хавфсиз иситиш тизимларини ўрнатишга йўналтирилади. 45 та қишлоқ мактаби таъмирланади, бу 31 500 нафар бола, айниқса ўсмир қизлар учун қулай ва хавфсиз таълим шароитини яратади.
Шунингдек, 2700 нафар ўқитувчи ва ходим иқлим ўзгаришига чидамлилик ва гигиена бўйича ўқитилади. Лойиҳа “Энг яхши мактабим” портали орқали жамоатчилик томонидан реал вақтда кузатилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.