35 йилда Ўзбекистонда мактаблар сони қанча кўпайди?

1 дақиқа ўқиш116
35 йилда Ўзбекистонда мактаблар сони қанча кўпайди?

Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 11 118 тани ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилидаги 8 557 та мактабга нисбатан қарийб 30 фоизга кўп.

Ҳисоб-китобларга кўра, мустақиллик йилларида мамлакатдаги умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2 561 тага ошган. Сўнгги йилларда ҳам мактаблар сонида изчил ўсиш кузатилмоқда.

Хусусан, 2025/2026 ўқув йилидаги кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 175 тага, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан эса 937 тага кўп.

Мактаблар сонининг йиллар кесимидаги кўрсаткичи қуйидагича:

  • 1991/1992 – 8 557 та;

  • 1995/1996 – 9 289 та;

  • 2000/2001 – 9 726 та;

  • 2005/2006 – 9 803 та;

  • 2010/2011 – 9 806 та;

  • 2015/2016 – 9 720 та;

  • 2020/2021 – 10 181 та;

  • 2021/2022 – 10 289 та;

  • 2022/2023 – 10 522 та;

  • 2023/2024 – 10 750 та;

  • 2024/2025 – 10 943 та;

  • 2025/2026 – 11 118 та.

Умуман олганда, сўнгги йиллардаги рақамлар мамлакатда умумий ўрта таълим муассасалари тармоғи босқичма-босқич кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда. Айниқса, 2020/2021 ўқув йилидан буён мактаблар сони қарийб 9 фоизга ошган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?