1 октябрдан ҳаётимизда амалга ошадиган янги қоидалар

2 дақиқа ўқиш1.9K
1 октябрдан ҳаётимизда амалга ошадиган янги қоидалар

Ўзбекистонда 2025 йил 1 октябрдан қатор муҳим ўзгаришлар амалга киритилади. Бу ўзгаришлар қонунчилик, йўл ҳаракати хавфсизлиги, спорт инфратузилмаси, суд тизими, божхона ҳамда экологик соҳаларни қамраб олади. Улар оддий фуқаролар ҳаётига ҳам, бутун тизим ишлаш жараёнига ҳам тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Мопед ва скутер учун янги талаблар

Энди мопед ёки скутер ҳайдаш учун албатта давлат рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади. Илгари бу қоида 1 мартдан кучга кириши белгиланган эди, аммо муддат узайтирилди. 1 октябрдан бошлаб ҳар қандай мопед ёки скутерни ҳайдаш учун улар давлат рўйхатидан ўтказилиши, рақам олиниши ва “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш шарт бўлади.

Чиройли рақамларни олиш тартиби ўзгаради

Шу кундан бошлаб “чиройли рақам”лар учун аукцион савдолари бекор қилинади. Энди улар ягона тўлов эвазига берилади. Бу миқдорни “Узавтомотобелги” белгилайди. 2026 йил 1 январдан эса рақам танлаш жараёни янада соддалашиб, онлайн тартибда очиқ маълумотлар базаси орқали исталган рақам комбинациясини танлаш мумкин бўлади.

“Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури

Президент қарорига кўра, маҳаллаларда футбол майдонлари қуриш дастури йўлга қўйилади. Бўш турган ер майдонлари электрон аукцион орқали таклиф қилинади ва уларда стадионлар қурилиб, камида 10 йил давомида бошқа мақсадда фойдаланилишига йўл қўйилмайди. Бу қадам ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган.

Одил судлов академияси ташкил этилади

Судьялар олий мактаби негизида янги академия ташкил этилади. У ерда судьяликка номзодлар учун 6 ойлик курслар бўлади. Давлат гранти асосида ўқувчиларга стипендия тўланади ва курсни муваффақиятли якунлаганлар судьялик лавозимларига танловларда иштирок этади.

Товарлар учун “Ягона дарча” тизими

Эндиликда барча импорт, экспорт ва транзит товарларни расмийлаштириш учун керакли рухсат ва сертификат ҳужжатлари фақат “Ягона дарча” божхона тизими орқали амалга оширилади. Бу тадбиркорлар учун ортиқча қоғозбозликни қисқартиради.

Субсидия ва грантлар ижтимоий карта орқали

Фуқароларга бериладиган субсидия ва грантлар энди босқичма-босқич махсус ижтимоий карталар орқали тақдим этилади. Бу тартиб маблағларни аниқ мақсадга йўналтиришга ёрдам беради.

“Яшил сертификат” мажбурий бўлади

Ишлаб чиқариш жараёнлари атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган I ва II тоифага кирса, корхоналар мажбурий равишда “Яшил сертификат”га эга бўлиши керак. Бу сертификат 2026 йил июлгача шартнома тузган корхоналар учун текин берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?