Йўл-патрул хизмати “права”сиз скутер ҳайдовчиларига қаттиқ чора кўрмоқда

1 дақиқа ўқиш988
Йўл-патрул хизмати “права”сиз скутер ҳайдовчиларига қаттиқ чора кўрмоқда

Пойтахт кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги қатъий чоралар амалга оширилмоқда. ЙҲХХ ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ва давлат рақам белгисиз скутер ҳайдовчиларини тўхтатиб, уларга нисбатан маъмурий жарима қўллаяпти. Бу ҳақда маҳаллий манбалар хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўтган ойда жорий этилган янги тартибга кўра, 1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун албатта “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш ва транспорт воситасига давлат рақам белгиси ўрнатиш шарт қилиб қўйилган. Бу талабларни эътиборсиз қолдирган ҳайдовчиларнинг уловлари эса жарима майдонига жойлаштирилаётгани маълум қилинди.

ЙҲХХ масъуллари таъкидлашича, янги қоидаларнинг жорий этилишига сабаб йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва ноқонуний ҳаракатларни олдини олишдир. Скутер ва мопед ҳайдовчилари кўпинча ҳаракат қоидаларига бепарво муносабатда бўлиб, кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларига сабабчи бўлаётгани статистик маълумотларда қайд этилган. Шу боис, назорат кучайтирилди ва қонунбузарларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда.

Таъкидланишича, кўп ҳолларда ҳайдовчилар “права”сиз ҳаракат қилаётгани, айримлари эса давлат рақам белгисини ўрнатмагани аниқланмоқда. Бу эса фуқароларнинг ўзини ва бошқа йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари аҳолини янги талабларга жиддий ёндошишга чақирмоқда. Махсус рейдлар давомида қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий иш очилади, уларнинг транспорт воситалари эса вақтинча жарима майдонига олиб кетилади.

Мутасаддиларнинг қўшимча қилишича, бу чоралар одамлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга қаратилган. Айни пайтда, фуқаролар қонунчилик талабларига амал қилса, уларнинг улови ва шахсий хавфсизлиги ҳимояда бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?