Президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга суд ҳукми чиқди

1 дақиқа ўқиш3K
Президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга суд ҳукми чиқди

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида Instagram орқали ҳақоратомуз изоҳ қолдиргани учун суд томонидан жавобгарликка тортилди. Суд ҳужжатларига кўра, у ўз аккаунти орқали Президентнинг тасвири жойлаштирилган фотосурат остида ҳақоратли ва обрўсизлантирувчи мазмунда фикр ёзган.

Тергов давомида ўтказилган суд-сиёсатшунослик ва лингвистик экспертиза хулосаларига кўра, ёзилган изоҳда давлат раҳбарига нисбатан ҳақорат ва шаънини камситувчи сўзлар мавжудлиги тасдиқланган. Мутахассислар бу изоҳ жамоатчилик онгида давлат институти обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этган.

Суд жараёнида айбланувчи ёш йигит ўз қилмишини тан олди ва бу изоҳни “ўйламасдан, ҳиссиёт билан ёзган”ини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳеч қандай сиёсий мақсад бўлмаган ва қилган ишидан афсусда экани билдирилди.

Суд унинг қилмишини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми — “Интернет орқали Президентни ҳақоратлаш ёки туҳмат қилиш” деб малакалиб, айбли деб топди.

Ҳукмга кўра, айбланувчига икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, суд унинг фаолиятига бир қатор чекловлар ҳам жорий этди.

Ёш йигит эндиликда алкоголь ичимликлар истеъмол қиладиган ва кўнгилочар жойларга (бар, кафе, ресторан) бормайди, оммавий тадбирларда қатнашмайди ва жиноятга мойил шахслар билан мулоқот қилмайди. Шу билан бирга, маҳкумни назорат қилувчи орган розилигисиз яшаш жойини ўзгартириши ёки Тошкент вилоятидан ташқарига чиқиши мумкин эмас.

Юристлар таъкидлашича, бу ҳолат мамлакатда интернет маданияти ва онлайн масъулият масалалари яна бир бор долзарб эканини кўрсатди. Айрим мутахассислар ёшлар орасида ижтимоий тармоқларда сўз эркинлиги билан шахсий ҳақоратни фарқлаш маданиятини шакллантириш муҳимлигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, суднинг бу қарори жамоатчилик орасида турли муносабатларга сабаб бўлди. Айримлар бу ҳолатни “огоҳлантирувчи чора” сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар интернетда фикр билдириш эркинлигини чегаралаш ҳақида баҳс юритмоқда.

Ҳозирда суд ҳукми қонуний кучга кирган ва ёш йигит белгиланган тартибда жазо муддатини ўтаб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?