Сентябрда гўшт нархи рекорд даражага чиқди — БМТ маълумоти

1 дақиқа ўқиш986
Сентябрда гўшт нархи рекорд даражага чиқди — БМТ маълумоти

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) сентябрь ойи учун эълон қилган ҳисоботида жаҳон бозорида гўшт нархи сўнгги йиллардаги энг юқори чўққига етгани қайд этилди, деб хабар берди fсo.org.

Маълумотларга кўра, сентябрь ойида умумий озиқ-овқат товарлари нархи бироз пасайган бўлса-да, гўшт нархи аксинча, ўсишда давом этган. Бу ҳолат қорамол ва қўй гўшти нархининг кескин кўтарилиши билан изоҳланмоқда. БМТ маълумотига кўра, августга нисбатан гўшт 0,7 фоизга қимматлашган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6,6 фоиз юқори кўрсаткичдир.

Таҳлилчилар таъкидлашича, АҚШда ички таъминот чеклангани ва импорт учун қулай шароит мавжудлиги нархларнинг ўсишига асосий омил бўлган. Шу билан бирга, чўчқа ва парранда гўшти нархлари деярли ўзгармаган, аммо чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаб кескин ошган.

Сентябрда гўшт нархи рекорд даражага чиқди — БМТ маълумоти

FAO ҳисоботига кўра, дон нархи ҳам августга нисбатан 0,6 фоизга пасайган. Бунинг сабаби — халқаро буғдой бозорида талабнинг пасайиши ва дунёда мўл ҳосил етиштирилиши бўлди. Маккажўхори ва гуруч нархлари ҳам айрим мамлакатлар, хусусан, Филиппин ва Африкадаги харидлар қисқаргани сабаб арзонлашган.

Ёғ маҳсулотлари бозорида ҳам пастга йўналиш кузатилди. Малайзиядаги юқори палма мойи захиралари ва Аргентинадан соя мойи экспорти ҳажмининг ошиши туфайли ўсимлик мойлари 0,7 фоизга арзонлашган. Бироқ кунгабоқар ва рапс мойлари нархлари бироз ошгани қайд этилган.

Сут маҳсулотлари эса аксинча, 2,6 фоизга арзонлашган. Бу ҳолат Шимолий яримшарда ёз фаслининг тугаши билан музқаймоқка бўлган талабнинг камайиши ва Океанияда ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши билан боғлиқ. Масалан, сариёғ нархи 7 фоизга, қуритилган сут нархи эса асосий импортёрлар талабининг пасайиши туфайли анча тушган.

Шакар нархи ҳам сезиларли даражада пасайган — августга нисбатан 4,1 фоизга. Бунга Бразилияда ишлаб чиқаришнинг кўпайиши, Ҳиндистон ва Таиланддаги қулай об-ҳаво ҳамда қанд етиштириш майдонларининг кенгайиши таъсир кўрсатган. Бу ҳолат натижасида шакар нархи 2021 йил март ойидан бери кузатилган энг паст кўрсаткичга тушди.

Мутаҳассислар фикрича, келаси ойда дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмол ва захира ҳажми ошиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?