Ўзбекистонда ҳар 34 сонияда бир чақалоқ туғилади

1 дақиқа ўқиш648
Ўзбекистонда ҳар 34 сонияда бир чақалоқ туғилади

Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари юқори даражада сақланмоқда — ҳар дақиқада икки нафар чақалоқ дунёга келмоқда, деб хабар берди oila-gen.uz.

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти маълумотларига кўра, 2024 йил давомида мамлакат бўйлаб 926,4 мингдан ортиқ чақалоқ туғилган. Бу рақамлар статистикадан ташқари, аҳолининг ўсиш суръати, оилалар сони ва ёш авлод улушининг ортиб бораётганини кўрсатади.

Таҳлилларга қараганда, ҳар куни ўртача 2531 нафар янги туғилган бола дунёга келади. Бу эса ҳар соатда 105 нафар, ҳар дақиқада икки нафар ва тахминан ҳар 34 сонияда бир чақалоқ туғилади, дегани.

Қиёс учун: Қозоғистонда бу кўрсаткич ҳар дақиқада 0,6 нафарни, Тожикистонда 0,5 нафарни, Қирғизистонда 0,3 нафарни ташкил этади. Туркияда ҳар дақиқада 3 нафар, Германия ва Францияда 1,4 нафардан, Хитойда 17, Ҳиндистонда эса 43 чақалоқ дунёга келмоқда.

Институт мутахассислари таъкидлашича, бу рақамлар шунчаки статистика эмас. Улар мамлакатда оила институти мустаҳкамланаётганини, ёшлар улуши юқори эканини ва демографик ўсишнинг фаол босқичи давом этаётганини англатади.

Шу билан бирга, мутахассислар демографик ўсиш меҳнат бозори, таълим тизими ва ижтимоий инфратузилмаларга бўлган талабни ҳам ортишига сабаб бўлишини қайд этмоқда. Яъни, бугунги чақалоқлар — эртанги куннинг ёш кадрлари, устозлари ва мутахассислари.

Демографлар фикрича, Ўзбекистон ҳозир “демографик дивиденд” даврини бошдан кечирмоқда — яъни иш қобилияти юқори бўлган ёш аҳоли улуши кўпайиб, иқтисодий ўсиш учун янги имкониятлар яратилаётган босқичда турибди.

Мутахассислар таъкидламоқда: оилалар сонининг кўпайиши нафақат статистик ўсиш, балки ижтимоий барқарорлик ва миллатнинг келажак салоҳиятини ҳам белгилайди. Чунки ҳар бир чақалоқ — бу янги ҳаёт, янги умид ва мамлакатнинг эртасига қўшилаётган қимматли ҳиссадир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?