21 октябрь об-ҳавоси: қуёшли осмон ва шарқ шамоли

1 дақиқа ўқиш124
21 октябрь об-ҳавоси: қуёшли осмон ва шарқ шамоли

Ўзгидромет маълумотига кўра, 21 октябрь куни мамлакат бўйлаб илиқ ва қуёшли об-ҳаво сақланиб туради.

Пойтахт Тошкентда осмон бироз булутли бўлади, ёмғир эҳтимоли йўқ. Шарқдан енгил шамол эсади, ҳарорат кечаси 9–11 даража, кундузи 23–25 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво тинч, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

Бухоро ва Навоийда қуёшли кун ҳукм суради — ҳарорат 23–28 даражагача кўтарилади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам шунга ўхшаш илиқ об-ҳаво кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво янада иссиқ — кундузги ҳарорат 25–30 даражага етиши мумкин.

Фарғона водийсидаги вилоятларда ҳам ёмғир кутилмайди, ҳарорат 21–26 даража атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиб, ҳарорат кундузи 18–23 даража, кечаси эса 4–9 даража бўлиши айтилмоқда.

Метеорологлар кузнинг илиқ кунларидан фойдаланиб, дам олишни тавсия этмоқда — ҳафта якуни қуёшли ва ёмғирсиз кечиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?