Президент Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

1 дақиқа ўқиш207
Президент Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

20 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги қурилиш ва жиҳозлаш ишларининг якуний босқичи билан танишди.

Мазкур марказ 2017 йилда Президент қарори билан ташкил этилган бўлиб, 2018 йил Рамазон ҳайити арафасида унинг пойдеворига тамал тоши қўйилган. Шундан буён марказ ҳудудида кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ва илмий-маърифий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Иншоот миллий меъморлик услуби ва замонавий дизайн уйғунлигида қурилган. Марказнинг 65 метр баландликдаги гумбази ва 34 метрли пештоқли фасади унинг салобати ва меъморий аҳамиятини янада оширади. Асосий қисмида жойлашган Қуръони карим залида мусулмон дунёсининг энг қадимий ноёб нусхаларидан бири — Усмон Мушафи намойиш этилади. Шу билан бирга, Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар даврига оид муқаддас китоблар ҳам ўрин олган.

Марказ таркибида 460 ўринли замонавий конференциялар зали қурилиб, халқаро даражадаги анжуман ва форумларни ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс”, “Ўзбекистон XX асрда” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” каби экспозиция бўлимлари ташкил этилган.

Бу ерда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий ва Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ алломаларнинг илмий мероси, шунингдек, Биби Хоним, Нодирабегим, Увайсий ва Анбар отин сингари маънавият пешволари фаолияти кенг ёритилган.

Президент Шавкат Мирзиёев марказ фаолиятини илмий ва маърифий жиҳатдан бойитиш зарурлигини таъкидлаб, ташриф буюрувчилар учун қизиқарли, замонавий ва интерфаол муҳит яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликни кучайтириш, малакали мутахассис ва гидлар тайёрлаш ҳақида ҳам топшириқлар берилди.

Давлат раҳбари Ислом цивилизацияси маркази фақатгина диний билимлар маскани эмас, балки халқимизнинг бой тарихи, маънавияти ва илм-фан соҳасидаги ютуқларини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этадиган илмий маданият маркази бўлиши кераклигини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?