Танқидий сессия: Камбағалликка қарши курашда 3 нафар раҳбар лавозимдан кетди!

1 дақиқа ўқиш381
Танқидий сессия: Камбағалликка қарши курашда 3 нафар раҳбар лавозимдан кетди!

Бугун Гулистон шаҳри, Ғиждувон ва Бўка туманларида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг кечиктирилмасдан сессияси ташкил этилди. Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишларда вилоят раҳбарлари бевосита қатнашиб, ҳудудлардаги камчиликларни кескин муҳокама қилдилар.

Раҳбарлар фаолиятига қониқарсиз баҳо

Муҳокамада асосан камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги сармоявий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида шаҳар ва туманларнинг аввалги биринчи раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари қониқарсиз деб баҳоланди. Учала ҳудудда ҳам айнан шу сабаблар туфайли ташкилий масала кўрилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Янги тайинловлар

  1. Гулистон шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилган Ходжиманов Жамолиддин Хусниддинович ўрнига Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович тайинланди.

  2. Ғиждувон туманига собиқ ҳоким Ашуров Шерзод Рахимович ўрнига «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келган Умаров Фарҳод Бақоевич туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

  3. Бўка туманида ҳам Бегматов Бахтиёр Пахриддинович вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаган Исоқулов Сардор Дадажонович номзоди тасдиқланди.

Ушбу кескин ўзгаришлар раҳбарлардан ижтимоий-иқтисодий масалаларда юқори натижадорлик талаб этилишидан далолат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?