
2017 йилнинг биринчи ярмига охиригача Тошкентда замонавий муз саройи барпо этилади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.
Авваллари, Тошкентнинг Беруний даҳасида, ҳозирги “Ўзкўргазмасавдо” биноси ўрнида муз саройи бўлар эди. Мазкур муз саройида ҳоккей мусобақалари ўтказиларди. Кейинчалик муз саройи ўрнини кўрмазмалар зали эгаллади.
Янги муз саройи Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидаги майдонда, Ўзбекистон метро бекатига яқин ҳудудда барпо этилмоқда. Айни дамда майдон атрофи ўраб олиниб, қурилиш ишларига старт берилди.
Муз саройи иккита асосий комплексдан иборат бўлиши кутилмоқда. Тасдиғини топмаган хабарларга қараганда, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган янги муз саройида ҳоккей мусобақалари ҳам ташкил этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар