12 декабрда Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш301
12 декабрда Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, 12 декабрда Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи эса 14-16 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, аммо баъзи жойларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража бўлади.

Бухоро ва Навоийда ёмғир ёғиши кутилмоқда, шунга қарамай, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззахда ёмғир ёғиши мумкин, шунингдек туман ҳам кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 11-16 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ёғингарчилик йўқ, фақат Қашқадарёда кечқурун ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 14-19 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғонада ёғингарчилик кутилмайди, туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлади. Туман ҳам кўриниш бериши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, кундузи 1-6 даража бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?