Бугун бир қатор ҳудудларда ёмғир ва қор кузатилади

1 дақиқа ўқиш4.4K
Бугун бир қатор ҳудудларда ёмғир ва қор кузатилади

Бугун мамлакатнинг айрим минтақаларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. “Ўзгидромет” маълумотича, 14 декабр куни баъзи ҳудудларда ёмғир, айрим жойларда эса ёмғир билан қор аралаш ёғиши кутиляпти. Тошкентда кечга яқин ёмғир эҳтимоли юқори.

Шамол асосан ғарб томондан йўналиб, ўртача 3–12 м/с тезликда эсади, баъзи манзилларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кўрсаткичлари республика бўйлаб фарқ қилади:
Тошкентда кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи 13–18 даража атрофида. Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда кечаси 2–7 даража, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарёда кундузги ҳарорат 15–20 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада кундузи 5–10 даража, Бухоро ва Навоийда эса 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи эса 3–8 даража илиқ рўй беради.

Тоғли ҳудудларда вақт-вақти билан ёмғир ва қор кузатилади, ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 1–6 даража илиқ оралиғида бўлади.

Муҳим эслатма: 13–16 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилояти тоғларида қор кўчиши хавфи сақланиб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?