Ўзбекистонлик қиз халқаро танловда ZEEKR автомобилини ютиб олди

Ўзбекистонлик Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган “Татар қизи — 2026” халқаро танловида ғолибликни қўлга киритди. У бош соврин — ЗЕЭКР автомобили билан тақдирланди. Мукофот Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов номидан топширилди.
Халқаро танлов Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида ташкил этилди. Унда 12 нафар иштирокчи ғолиблик учун беллашди. Танлов давомида қатнашчиларнинг она тили, татар халқи тарихи ва миллий анъаналари бўйича билимлари, шунингдек, ижодий маҳорати синовдан ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон вакили Амина Маҳмудова танловнинг бош совринига муносиб деб топилди.
Маълумот учун, Амина Маҳмудова Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида таҳсил олади. Унинг халқаро танловдаги ғалабаси Ўзбекистон вакилининг нуфузли маданий тадбирдаги муваффақияти бўлди.































Изоҳлар 0
…