50 йиллик машиналарга чеклов Ўзбекистонда янги тартиб

1 дақиқа ўқиш1.8K
50 йиллик машиналарга чеклов Ўзбекистонда янги тартиб
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026 йил 1 февралдан бошлаб 50 йилдан ортиқ аввал ишлаб чиқарилган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади.
  • Бундай автомототранспортлар давлат рўйхатидан чиқарилади.
  • Шунингдек, айрим транспорт воситалари учун алоҳида серияли давлат рақамлари жорий этилади, рўйхатдан ўтказиш жараёнида зарур ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади.

50 йиллик машиналарга чеклов Ўзбекистонда янги тартиб

Ҳукумат йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш ва соҳани рақамлаштиришга қаратилган янги қарорни қабул қилди. Адлия вазирлиги маълум қилишича, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимидаги “Маъмурий амалиёт” модули тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро боғланади.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб айрим тоифадаги транспорт воситалари учун алоҳида серияли давлат рақам белгиларини жорий этиш кўзда тутилган. Хусусан, умумий оғирлиги юки билан бирга 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, кон, шахта ва карерларда ишлатиладиган махсус техникалар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, антиквар автомототранспортлар алоҳида серияда рўйхатдан ўтказилади.

Энг катта янгиликлардан бири эса 50 йилдан ортиқ аввал ишлаб чиқарилган транспорт воситаларига тааллуқли. Энди бундай транспортлардан фойдаланиш ҳам, уларни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳам тақиқланади. Мазкур тоифадаги автомототранспортлар давлат рўйхатидан чиқарилиши белгиланган.

Шу билан бирга, автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномада мулкдор манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади. Бу амалиёт ҳужжатбозликни камайтириши ва маълумотлар алмашинувини соддалаштириши кутилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат — транспортни давлат рўйхатидан ўтказишда керак бўладиган айрим ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш тизими йўлга қўйилади. Жумладан:
автомототранспорт олди-сотди шартномаси
“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ тақдим этадиган аукцион баённомалари
давлат улуши мавжуд корхоналар ишлаб чиқарган транспортлар бўйича электрон ҳисоб маълумотлар
транспорт мулкдори ҳақидаги маълумотлар

Аввалроқ Ўзбекистонда шаҳар транспорти ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчилар учун мослаштирилиши ҳақида ҳам хабар қилинган эди. Ташувчилар салонларни хавфсиз чиқиб-тушиш имконини берадиган тарзда жиҳозлаши шарт бўлиши қайд этилган.

Шунингдек, республика шаҳарларида 15 йилдан ортиқ ишлатилган автомобилларда таксичилик қилишни чеклаш масаласи ҳам кун тартибида. Йўналишсиз таксилар техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бериши шартлиги яна бир бор эслатилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?