9 мартдан совуқ қайтиб ёмғир ва қор бошланади

1 дақиқа ўқиш21.9K
9 мартдан совуқ қайтиб ёмғир ва қор бошланади

Ўзбекистонда келаси ҳафта об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. “Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 9–12 март кунлари республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келади. Шу боис кўп ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиб, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Синоптиклар маълумотига кўра, 9–11 март кунлари мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда эса қор аралаш ёғингарчилик кузатилиши эҳтимол. Тоғ олди ва тоғли жойларда ёғингарчилик кучайиши, айрим нуқталарда эса сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шамол ҳам кучайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда унинг тезлиги секундига 15–20 метргача етиши, баъзи жойларда эса 22–25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Бу эса ҳаводаги совуқни янада кучлироқ сездириши тайин.

Энг катта совуқ 10–12 март кунлари сезилади. Республика шимолида кечаси ҳаво 7–10 даража совуққача, кундузи эса 0–3 даража совуққача тушиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда 11–12 март кунлари кечаси 0–3 даража совуқ, кундузи эса 2–5 даража илиқ атрофида бўлиши прогноз қилинган. Тошкент учун ҳам 9–12 март оралиғида ёмғирли ва кескин салқинлашган об-ҳаво кутилмоқда.

Қисқаси, баҳор бироз танаффус қилади: соябон, қалинроқ кийим ва эҳтиёт чоралари яна керак бўлади. Айниқса, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда яшовчилар ёки йўлга чиқмоқчи бўлганлар об-ҳаво огоҳлантиришларини диққат билан кузатиб боргани маъқул.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?