Тошкентда Наврўз байрами қаерларда ва қандай нишонланади?

1 дақиқа ўқиш1.4K
Тошкентда Наврўз байрами қаерларда ва қандай нишонланади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкентда 2026 йил Наврўз байрами 21-23 март кунлари пойтахтнинг маркази ва турли туманларидаги бир нечта масканларда оммавий тарзда нишонланади.
  • Асосий тадбирлар "Ўзбекистон овози" туризм кўчаси, Тарас Шевченко гастрономик кўчаси, "Наврўз" этно боғи ва Ал-Хоразмий туризм кўчасида ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2026 йил Наврўз байрами муносабати билан пойтахтнинг бир нечта ҳудудларида оммавий тадбирлар ташкил этилишини эълон қилди. Байрам тадбирлари нафақат шаҳар марказида, балки турли туманларда ҳам кенг кўламда ўтказилади.

Асосий байрам масканлари:

  • 21–22 март — "Ўзбекистон овози" туризм кўчаси (бош манзил)
  • 21–22 март — Тарас Шевченко гастрономик кўчаси
  • 21–23 март — "Наврўз" этно боғи
  • 21 март — Ал-Хоразмий туризм кўчаси

Шунингдек, қуйидаги ҳудудларда ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтади:

  • 21 март — Юнусобод тумани, Юнусобод Галерея мажмуаси олди
  • 21 март — Бектемир тумани, "Coca Cola" боғи
  • 21 март — Мирзо Улуғбек тумани, "Central Park"
  • 21 март — Сергели тумани, марказий хиёбон
  • 21 март — Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси (Беруний метроси ёнида)
  • 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, "Анҳор Локомотив" боғи
  • 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, "Tashkent City" боғи
  • 21 март — Учтепа тумани, "Сеул" экобоги
  • 21 март — Чилонзор тумани, Ғофур Ғулом боғи
  • 21 март — Яккасарой тумани, "Нехт" савдо мажмуаси
  • 21 март — Яшнобод тумани, "Ашхобод сайилгоҳи" боғи
  • 21 март — Янгиҳаёт тумани, "Меҳригиё" майдони

Байрам дастурида нималар бўлади?

  • Миллий таомлар ва баҳорлик неъматлари кенг намойиш этилади;
  • Сумалак, ҳалим, сомса ва анъанавий палов тайёрлаш жараёни ҳамда уларни татиб кўриш имконияти;
  • Машҳур санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари;
  • Ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазмалари;
  • Миллий ўйинлар, халқ томошалари ва қизиқарли беллашувлар ўтказилади.

Наврўз тадбирлари шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун байрамона кайфият яратади, қадимий анъана ва маданиятни яққол намоён этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?