Илк бор ўзбек қиз Britain’s Got Talent танловида иштирок этди

1 дақиқа ўқиш11K
Илк бор ўзбек қиз Britain’s Got Talent танловида иштирок этди

Англиянинг Блэкпул шаҳрида бўлиб ўтган дунёга машҳур “Britain’s Got Talent” кўрсатувининг саралаш босқичида илк маротаба Ўзбекистон номидан 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ясмина Ҳусниддинова Тошкент шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг эстрада вокали йўналиши бўйича 5-синф ўқувчиси ҳисобланади. У ҳакамлар ҳайъатидан 4 та “ҳа” жавобини олиб, муваффақиятли тарзда кейинги босқичга йўлланма олди.

Ёш хонанда ўз чиқишида “The Greatest Showman” фильмидаги машҳур “Never Enough” қўшиғини ижро этди ва томошабинлар ҳамда ҳакамларда катта таассурот қолдирди.

“Овозингизнинг кучи ва уни бошқаришингиз шунчаки ҳайратланарли даражада”, дея таъкидлади ҳакамлардан бири Аманда.

Яна бир ҳакам Алеша эса Ясмина ижросидаги паст ва баланд овозлар ўртасидаги фарқ жуда ёққанини, бу танлов жуда ўринли бўлганини, чунки ижро бир вақтнинг ўзида ҳам нафис, ҳам кучли таъсирга эга бўлганини билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ясмина Ҳусниддинова аввал ҳам бир қатор нуфузли халқаро танловларда юқори натижаларга эришган. Жумладан, у Беларусда бўлиб ўтган “Славянский базар – Витебск 2024” фестивалида Гран-прини қўлга киритган. Шунингдек, Италияда ташкил этилган “San Junior” халқаро танловида иштирок этиб, 25 та давлат вакиллари орасида ҳам Гран-при соҳиби бўлган.

Бундан ташқари, у Президент ташаббуси билан ўтказилган “Ёшлар овози – Бўзатов ФЕСТ” республика танловининг 2024 йилги ғолиби сифатида ҳам эътироф этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?