Уй олишда ёш оилаларга кенг имкониятлар берилмоқда

1 дақиқа ўқиш248
Уй олишда ёш оилаларга кенг имкониятлар берилмоқда

2027 йилдан бошлаб мамлакатда ёш оилалар учун махсус ипотека дастури амалга оширилади. Янги қарорга мувофиқ, уй-жой кредитлари Марказий банкнинг асосий ставкаси даражасида, яъни 14 фоиз атрофида тақдим этилади. Агар банклар томонидан таклиф этиладиган фоиз ставкалари ушбу миқдордан юқори бўлса, ортиқча қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Бу эса ёш оилалар учун уй-жой сотиб олиш имкониятини сезиларли даражада енгиллаштиради.

Ипотека кредитлари фақат бирламчи бозордаги уйлар учун амал қилади. Яъни, фақат янги қурилган уйлар хариди қўллаб-қувватланади. Шу билан бирга, дастурдан фойдаланиш учун эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган бўлиши шарт қилинади. Шунингдек, сўнгги 3 йил ичида уларнинг номида уй-жой бўлмаган бўлиши керак.

Қарорда яна бир муҳим йўналиш белгиланган: ўқитувчиларни хорижда стажировкадан ўтказиш, шунингдек, таълим марказлари ва тадбиркорлик субъектлари учун фоизсиз ссудалар ажратиш кўзда тутилган. Бу ташаббуслар иқтисодий ва таълим соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?