Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш1.1K
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир кутилмоқда

Ўзбекистонда май ойининг илк кунлари баҳорий, бироқ беқарор об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет синоптиклари маълум қилди.

Прогнозларга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кузатилиб, айрим жойларда момақалдироқлар бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолий қисмларида ёмғир кутилмаяпти.

Синоптиклар таъкидлашича, 2–3 май кунлари ёғингарчилик камаяди ва асосан айрим ҳудудлардагина қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кўрсаткичлари ҳам бироз пасаяди. Жумладан, 1 май куни кундузи ҳаво 27–30 даража атрофида бўлса, дам олиш кунлари 22–25 даражага тушиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбий ҳудудларда жума куни 20–23 даража бўлиши, якшанбага келиб эса яна 27–30 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса 1–3 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Шунингдек, сел-сув тошқинлари хавфи ҳам истисно этилмаяпти.

Тошкент шаҳрида жума куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 28–30 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ҳам вақт-вақти билан ёмғир ёғиб туриши эҳтимоли бор. Бу кунларда кечаси 13–15 даража, кундузи эса 22–24 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Мутахассислар аҳолини об-ҳаводаги ўзгаришларга тайёр туришга ва эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?