Ўзбекистонни яна кучли иссиқлар тўлқини қамраб олмоқда

1 дақиқа ўқиш152
Ўзбекистонни яна кучли иссиқлар тўлқини қамраб олмоқда

Ўзбекистонда янги ҳафта иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Синоптиклар маълумотига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди, айрим тоғли жойларда эса қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кун давомида ҳаво бироз булутли бўлади, аммо ёмғир кутилмаяпти. Кундузи ҳаво ҳарорати 35-37 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикасида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятида ҳам асосан қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Ҳарорат кундузи 32-37 даража атрофида бўлади.

Энг иссиқ ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳудудларда термометр кўрсаткичи 39 даражагача етиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 32-37 даража оралиғида бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Мутахассислар сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Синоптикларнинг қайд этишича, ёз мавсуми давомида мамлакатда янада кучли иссиқ тўлқинлари кузатилиши мумкин. Айрим кунларда ҳаво ҳарорати 42-44 даражагача, чўл ва жанубий ҳудудларда эса 45-47 даражагача кўтарилиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу боис аҳолига куннинг энг иссиқ пайтларида эҳтиёткор бўлиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва узоқ вақт қуёш остида қолмаслик тавсия этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?