20:50 / 15.06.2015
8 583

2015 йилги абитуриентлар учун имтиҳон варақаларига ўзгартиришлар киритилди

2015 йилги абитуриентлар учун имтиҳон варақаларига ўзгартиришлар киритилди

2015-2016 йилги давлат тест имтиҳонларини олиш тартибларига айрим ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, имтҳон варақаси бошқача шаклда тузиладиган бўлди, деб ёзади Kun.uz.

“Даракчи” газетасининг мутахассисларга таянган ҳолда маълумот беришича, жавоблар варақасига 2011 йил 8 июлда қабул қилинган 2 242-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синоларини ўтказиш тўғрисида”ги Низомга 2014 йил 15 августида 2 242-1-сон билан киритилган ўзгартишларга мувофиқ янгиликлар жорий этилди.
Жумладан, жавоблар варақасида абитуриент титул варақасидан кўчириши лозим бўлган таълим муассаси коди, танлов коди олиб ташланди ва фақат махсус код қолдирилди. Бундан ташқари, фан блоклари олиб ташланиб, кетма-кет 1дан 108гача рақамланди. Абитуриент ҳақидаги маълумотлар (исми-шарифи, таълим муассаси, ихтисослик, имзо) 1-бетга кўчирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2015 йилги абитуриентлар учун имтиҳон варақаларига ўзгартиришлар киритилди