Ўзгидромет 13–15 июнь ёмғир ёғишини огоҳлантирди

Ўзгидромет 13–15 июнь ёмғир ёғишини огоҳлантирди

“Ўзгидромет” жорий йил 13–15 июнь кунлари мамлакат ҳудудида кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берди.

Маълум қилинишича, кучли ёмғирлар оқибатида бир қатор вилоятларда сел ва сув тошқинлари хавфи ортиши эҳтимоли мавжуд.

Қашқадарё вилоятида Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилоятида Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида;
Самарқанд вилоятида Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;
Навоий вилоятида Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;
Жиззах вилоятида Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида;
Тошкент вилоятида Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилоятида Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилоятида Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;
Андижон вилоятида Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Синоптиклар тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчиларни эҳтиёткорликка чақирди. Шунингдек, айрим жойларда кучли ёмғирлар оқибатида пастликларда сув тўпланиши ва кўчаларни сув босиши эҳтимоли борлиги таъкидланди.

Фуқароларга сел хавфи юқори бўлган ҳудудларга заруратсиз бормаслик, тоғ йўлларида ҳаракатланишда қоидаларга қатъий амал қилиш тавсия этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар