Тошкент бозоридаги қовундан хавфли модда аниқланди

1 дақиқа ўқиш94
Тошкент бозоридаги қовундан хавфли модда аниқланди

Тошкент шаҳридаги “Фарҳод” деҳқон бозорида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида таркибида нитрат миқдори меъёрдан юқори бўлган қовун маҳсулоти аниқланди. Бу ҳақда Санэпидқўмитанинг пойтахт бошқармаси маълум қилди.

Хабар қилинишича, Учтепа тумани санитария-эпидемиология бўлими мутахассислари Ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда бозор ҳудудида кунлик мониторинг ишларини амалга оширган.

Текширув жараёнида савдога чиқарилган полиз маҳсулотларидан намуналар олиниб, махсус лаборатория таҳлилларидан ўтказилган. Натижада 21 килограмм қовун таркибида нитрат миқдори белгиланган гигиеник талаблардан юқори экани маълум бўлган.

Масъуллар таъкидлашича, мазкур маҳсулот истеъмолчилар саломатлиги учун эҳтимолий хавф туғдириши мумкинлиги сабабли унинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилмаган. Қонунчилик талабларига мувофиқ маҳсулот бракераж қилиниб, тегишли чоралар кўрилган.

Шу билан бирга, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва сотувчилар ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳсулот сифати ва санитария талабларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам ўтказилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?