Тошкент вилоятида 389 нафар шахсдан совуқ қуроллар олиб қўйилди

Тошкент вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида совуқ қурол ва ўткир буюмларни ноқонуний олиб юриш ҳолатлари аниқланди.
8 кун давомида ўтказилган рейдларда ҳуқуқ-тартибот ходимлари 389 нафар шахсни аниқлаган. Улар ёнида турли ўткир ва хавфли буюмлар бўлгани айтилмоқда.
«Тиғ» профилактик тадбирлари вилоятдаги жамоат жойлари, бозорлар, кўчалар ва аҳоли гавжум ҳудудларда давом этмоқда.
Рейдлар давомида қуйидаги буюмлар олиб қўйилган:
• 307 та пичоқ
• 66 та кастет
• 8 та бита
• 14 та тиғ ва бошқа ўткир буюмлар
Ички ишлар ходимларига кўра, ушбу буюмларни ўз вақтида аниқлаш тан жароҳати етказиш билан боғлиқ бир қатор жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилган.
Қонунчиликка кўра, совуқ қуролни ноқонуний олиб юриш учун 1 БҲМдан 5 БҲМгача жарима белгиланган. Ҳолатга қараб бошқа таъсир чоралари ҳам қўлланиши мумкин.
Вилоят ҳудудида профилактик рейдлар давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…