Қашқадарёда ҳар 5 дақиқада битта чақалоқ дунёга келмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Қашқадарё вилоятида 72 508 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, йилнинг дастлабки тўққиз ойида вилоятда бир кунда ўртача 265–266 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу эса тахминан ҳар 5 дақиқа 25 сонияда битта бола туғилганини англатади.
Туғилишлар сони бўйича Қашқадарё вилояти республика ҳудудлари орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда 77 537 та туғилиш қайд этилган Самарқанд вилояти, учинчи ўринда эса 71 437 та кўрсаткич билан Фарғона вилояти турибди.






























Изоҳлар 0
…