Ўзбекистонда илк кичик атом реактори қачон ишга тушиши маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш0
 Ўзбекистонда илк кичик атом реактори қачон ишга тушиши маълум бўлди

Ўзбекистонда қурилаётган атом электр станциясининг биринчи кичик қувватли реакторини 2029 йил охири — 2030 йил бошида техник ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев маълум қилди.

Унинг “Известия” нашрига айтишича, 2026 йил охиригача биринчи кичик қувватли энергоблок пойдеворини қуриш ишлари якунланиши, шундан сўнг реактор биносини барпо этиш бошланиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган интеграциялашган АEС лойиҳаси иккита кичик ва иккита йирик қувватли энергоблокни ўз ичига олади. Ҳозирча 2029–2030 йилларга мўлжалланган муддат айнан биринчи кичик қувватли реакторнинг техник ишга туширилишига тааллуқли. Биринчи йирик қувватли энергоблокни эса 2033 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

“Ўзатом” раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон келгусида Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам атом энергетикаси мутахассисларини тайёрлайдиган минтақавий марказга айланишни мақсад қилган.

Бу йўналишда 2019 йилда Тошкентда Россия Миллий тадқиқот ядро университети — МИФИ филиали очилган. Азим Аҳмадхўжаевнинг маълумот беришича, шу вақтгача мазкур олийгоҳда 215 нафар мутахассис тайёрланган. Келажакда шаклланган билим ва тажрибани қўшни давлатлар билан ҳам бўлишиш режалаштирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?