Энн Хетеуэй учинчи бор она бўлди (фото)

1 дақиқа ўқиш0
Энн Хетеуэй учинчи бор она бўлди (фото)

Голливуд актрисаси Энн Хетеуэй ва унинг турмуш ўртоғи Адам Шулман учинчи фарзандли бўлди. Чақалоқнинг исми ва туғилган аниқ санаси ҳозирча маълум қилинмаган.

TMZ нашри 17 ноябрь куни 44 ёшли актрисанинг Нью-Йорк кўчаларида янги туғилган чақалоғи билан сайр қилаётган акс этган суратларини эълон қилди. Кейинчалик PEOPLE нашри ҳам жуфтликнинг учинчи фарзанди дунёга келганини тасдиқлади. Бироқ Хетеуэй ва унинг турмуш ўртоғи бу ҳақда ҳозирча расмий баёнот бермаган.

Чақалоқнинг жинси ҳақида ҳам расмий маълумот йўқ. Аммо «Иблис Прада кийади» фильмининг костюмлар бўйича дизайнери Молли Рожерс ижтимоий тармоқда актрисани қиз фарзандли бўлгани билан табриклаган. Шунга қарамай, бу маълумотни Хетеуэй ёки унинг турмуш ўртоғи ҳозирча тасдиқламаган.

Актриса 2026 йил 19 июнь куни Instagram саҳифасидаги видеоси орқали учинчи фарзандига ҳомиладор эканини маълум қилган эди. Ҳомиладорлик даврида ҳам у «Одиссея», «The End of Oak Street» («Оук-стритнинг охири») ва «Verity» («Ҳақиқат») фильмларининг тарғибот тадбирларида иштирок этди.

Маълумот учун, Энн Хетеуэй ва Адам Шулман 2012 йилда турмуш қурган. Уларнинг Жонатан исмли 10 ёшли ва Жек исмли 6 ёшли икки ўғли бор. Янги туғилган чақалоқ билан бирга оиладаги фарзандлар сони уч нафарга етди.

Ikki nafar ayol ko‘chada ketmoqda, ulardan biri ko‘krak qafasida chaqaloqni ko‘tarib olgan.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?