Хитойда соч тўкилишига қарши электрон тароқ яратилди

1 дақиқа ўқиш21
Хитойда соч тўкилишига қарши электрон тароқ яратилди

Хитойнинг Beihang университети олимлари соч тўкилишига қарши курашиш ва унинг қайта ўсишини рағбатлантиришга мўлжалланган «Detangle» номли электрон тароқни ишлаб чиқди. Дастлабки тажрибаларда қурилма сичқонларда ижобий натижа кўрсатган.

Тароқнинг тишлари турли баландликдаги электродлар ва махсус моддаларни етказиб берувчи кичик резервуарлар билан жиҳозланган. Қурилма соч таралаётганда электр импульсларини ҳосил қилади. Бу импульслар махсус молекулаларнинг соч фолликулалари жойлашган чуқур қатламларга етиб боришига ёрдам беради.

Тадқиқотчилар бунинг учун икки хил биологик моддадан фойдаланган. Улардан бири соч илдизлари атрофида янги қон томирлари ҳосил бўлишини рағбатлантирса, иккинчиси соч тўкилишига алоқадор гормонал жараённи сусайтиришга қаратилган.

Сичқонларда ўтказилган 28 кунлик тажрибада «Detangle» ёрдамида даволанган тери майдонининг қарийб 98 фоизида соч қайта ўсган. Таққослаш учун, анъанавий усулда қўлланган миноксидил билан даволанган ҳайвонларда бу кўрсаткич тахминан 70 фоизни ташкил этган. Тадқиқот натижалари 3 ноябрь куни «Nature Communications» илмий журналида эълон қилинди.

Шу билан бирга, янги қурилма ҳозирча фақат лаборатория шароитида, эркак сичқонларда синовдан ўтказилган. Унинг инсонларда қанчалик самарали ва хавфсиз ишлаши ҳали аниқланмаган. Бунинг учун қўшимча тадқиқотлар ва клиник синовлар талаб этилади.

Маълумот учун, ҳозирда соч тўкилишини даволашда миноксидил, финастерид каби препаратлар ҳамда соч экиш усулидан фойдаланилади. Янги электрон тароқ эса ҳозирча тажриба босқичидаги илмий ишланма бўлиб, уни инсонларда қўллаш мумкинлиги ҳақида хулоса чиқаришга эрта.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?