Сенаторлар ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланишини маъқуллашди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Сенаторлар ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланишини маъқуллашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати 16-ялпи мажлис давомида ичимлик суви таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланишини маъқулланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ давлат ва хусусий уй-жой фондларида ичимлик сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида кўрсатилади.


Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, бу жойларни ижарага олувчиларга сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш амалга оширилмаган тақдирда, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.


Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.


Сенаторлар маълумотига кўра, Ўзбекистонда ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматларидан дебитор қарздорлик 278 миллиард сўмдан ошиқни ташкил этади. Бундан 227 миллиард сўми аҳоли ва 50,6 миллиард сўми юридик шахсларга ҳиссасига тўғри келади.

Энг катта қарздорлик Тошкент шаҳри (55 миллиард сўм), Тошкент (46 миллиард сўм) ва Наманган вилоятларига (30 миллиард сўм) тўғри келмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?