Ўзбекистонда бензин нархи тахминан қанчага ошиши маълум бўлди
1 дақиқа ўқиш7.7K

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида»ги қарори лойиҳаси тарқалди.
Унда бензин нархлари 10-15 фоизгача ошиши белгиланган. Шунга кўра, нархлардаги ўзгаришлар қуйидагича бўлиши мумкин:
Шунингдек, аҳолининг алоҳида қатламлари учун автобензин харид қилишга ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланиши кўзда тутилган.
Бензин нархи Ўзбекистонда сўнгги бор 2017 йил 15 ноябрь куни 35 фоизгача ошганди.
Қайд этиш керакки, юқорида келтирилган қарор лойиҳаси бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ҳам мумкин.
Унда бензин нархлари 10-15 фоизгача ошиши белгиланган. Шунга кўра, нархлардаги ўзгаришлар қуйидагича бўлиши мумкин:
- Аи-80 — бир литр учун 4000 сўм (ҳозирда 3800 сўм);
- Аи-91 — бир литр учун 4500 сўм (ҳозирда 4300 сўм);
- Дизель ёқилғиси — бир литр учун 4800 сўм (ҳозирда 4100 сўм);
- ЭКО дизель ёқилғиси — бир литр учун 4900 сўм.
Шунингдек, аҳолининг алоҳида қатламлари учун автобензин харид қилишга ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланиши кўзда тутилган.
Бензин нархи Ўзбекистонда сўнгги бор 2017 йил 15 ноябрь куни 35 фоизгача ошганди.
Қайд этиш керакки, юқорида келтирилган қарор лойиҳаси бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ҳам мумкин.
- #Ижтимоий Тармоқлар
- #Ўзбекистон Республикаси
- #Вазирлар Маҳкамаси
- #Ёқилғи Нархи
- #Бензин Нархи
- #Дизель Ёқилғиси
- #Компенсация Тўлови
- #Автобензин Харид
- #Нарх Ўзгариши
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…