Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин

2 дақиқа ўқиш4.5K
Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилиши режалаштирилмоқда.

«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга кўра, «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони билан Халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, маънавиятимизни юксалтириш, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий ва жамоатчилик фаолияти, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган халқ таълими тизими педагог ва ходимлар тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасаларининг педагог ва ходимлари ҳам ёшларга таълим-тарбия беришда эришган муваффақиятлари учун ушбу вазирликлар ва идоралар тавсияномасига асосан тақдирланишлари мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари ва муассасалари томонидан ҳар йили 1 июнгача Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.

Кўкрак нишонига тавсия этиш, тақдим этилган тавсияномаларни кўриб чиқиш ва кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни танлаб олиш тартиби ҳамда ҳар йилги тақдирланадиганлар квотаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилаётган номзодларнинг таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб, жамоада ҳурмат-эътибор қозонган, ўз йўналиши бўйича фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган, «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши дарслик муаллифи» ва Халқ таълими тизимида ўтказиладиган бошқа кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган, халқаро конференциялар ҳамда республика анжуманларида ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган, янги дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, электрон дарс ишланмаларини яратган ҳамда янги авлод дарсликларини тажриба-синовдан ўтказган, янги педагогик технологияларни амалиётга жорий этган, иш тажрибалари туман, вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилган, соҳага оид Давлат дастурлари ва Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатиб келаётган, соҳага илғор инновацион технологияларни татбиқ этган, ўқувчилари фан олимпиадалари, «Билимлар беллашуви» ва Халқ таълими тизимида ўтказиладиган бошқа кўрик-танловларда юқори ўринларни эгаллаган бўлишига алоҳида эътибор қаратилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?