Бош прокуратурага янги вазифалар юкланди

1 дақиқа ўқиш4.7K
Бош прокуратурага янги вазифалар юкланди
Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, айрим вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро интизоми назоратини сифатли ва самарали ташкил қилиш, шунингдек, ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳанузгача талаб даражасида йўлга қўйилмаяпти.

Президент қарорлари ва топшириқларига риоя этиш масалаларида масъулиятсизлик ва расмиятчилик ҳолатлари учрамоқда, жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги чоралар самарасизлигича қолмоқда, иш юритишнинг ички жараёнларини автоматлаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти, шунингдек, ижро интизомига консерватив-буйруқбозлик билан ёндашилишига йўл қўйилмоқда.

Қарорга мувофиқ:

2019- йил 1 январдан бошлаб республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказиш, Президент томонидан ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно, фақатгина «Ijro.gov.uz» тизимидаги мажлислар ва йиғилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширилади;

Ҳисоб палатаси Президент қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш борасида Президент Администрацияси тузилмалари ва Бош прокуратура билан яқиндан ҳамкорлик қилади;

Президент қарорлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Президент рухсати билан Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг узайтирилади.

Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан биргаликда мажлислар ва йиғилишларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидаги марказлашган маълумотлар базасида қайд этилмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни амалга оширади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?