Тўйхона ва чойхонадаги қинғирликлар

1 дақиқа ўқиш6.6K
Тўйхона ва чойхонадаги қинғирликлар
Олтиариқ туманида жойлашган тўйхонада МИБ Олтиариқ туман бўлими ходимлари томонидан 26.07.2018 йилда ўтказилган тезкор тадбир давомида тўйхона иш юритувчиси М.Ў. туман газ таъминоти корхонаси рухсатисиз ўзбошимчалик билан яширин равишда табиий газ тармоғига уланиб олиб, 5 дона миллий ўчоқ, 1 дона ПГ 4 газ плитаси, 1 дона иситиш қозонидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Фуқаро М.Ў. давлат манфаатларига 22,5 млн. сўм миқдорда моддий зарар етказишда ифодаланган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852 моддаси 2 моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Жиноят кодексининг 1852 моддаси 6 қисмида биринчи марта жиноят содир қилган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган.

Қонун талаби М.Ў.га тушунтирилди ва у 22,5 млн. сўмлик давлатга етказилган моддий зарар ўрнини тўлиқ қоплаб берди.
Шунга кўра, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан 07.09.2018 йилда ЖПКнинг 84 моддаси 1 қисми 8 бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Олтиариқдаги чойхоналарнинг бирида ўтказилган тадбирда фуқаро И.У. чойхонадаги 14 дона милий ўчоқлар ва 1 дона чой қайнатиш бокини газ тармоғига ўзбошимчалик билан қандай рухсатсиз яширин равишда уланиб олган. И.У. давлатга 28,0 млн. сўмлик моддий зарар етказган.

Қонунда белгиланган имконият унга тушунтирилгач, 28,0 млн. сўм миқдордаги моддий зарар ўрнини тўлиқ қоплаганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар юзасидан 22.09.2018 йилда ЖПКнинг 84 моддаси 1 қисми 8 бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имконият уларнинг энергия ресурсларини талон-торож қилишга асос бўлмайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?