21:53 / 23.10.2018
2 831

Хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 192(1)-моддаси (Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш):

биринчи қисмининг (Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-тарож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса) санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

иккинчи қисмининг (Ўша ҳаракатлар: а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса) санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

учинчи қисмининг (Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса) санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди