15:04 / 14.11.2018
4 803

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг босқичма-босқич барча ҳудудда парранда етиштириш, уни қайта ишлаш ва якуний тайёр маҳсулот тайёрлаб, истеъмолчига етказиш жараёнини тўлиқ қамраб олган паррандачилик кластерларини ташкил этиш (шу жумладан, 2019 йилда 13 та) тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар муддатда салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари ва ер майдонларини аниқлаб, 2019-2021 йилларда паррандачилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, маҳсулот сифатига сезиларли таъсир кўрсатувчи хавф ва муҳим назорат нуқталарини таҳлил қилиш (“HACCP”), Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (“ISO”) ва “Halal” стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, паррандачилик корхонасини технологик лойиҳалаштириш меъёрларини ишлаб чиқади ва парранда маҳсулотларини халқаро тан олинган сертификатлаштириш чораларини кўради.

Белгиланишича, парранда касалликларига эмлаш учун ишлаб чиқаришнинг муносиб амалиёти (GMP – Good Manufacturing Practice) сертификатларига эга бўлган хорижий ишлаб чиқарувчи компанияларнинг вакцина ва биопрепаратлари Ўзбекистон Республикасида тан олинади ва қўшимча мувофиқлик сертификатлари талаб қилинмайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади