22:34 / 12.12.2018
3 775

Ўзбекистон безгакдан холи мамлакат дея эълон қилинди

Ўзбекистон безгакдан холи мамлакат дея эълон қилинди
11 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Ўзбекистон ҳудуди безгак касаллигидан ҳоли мамлакат сифатида тан олинди. Бу ҳақда БМТ расмий сайти хабар бермоқда.

Ноябрь ойида Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд сертификатини олиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилган.

ЖССТ статистик маълумотларига кўра, 2010 йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида безгак касаллиги кузатилмаган. Жаҳон фонди ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистонга безгак касаллигининг олдини олишга қаратилган чораларни амалга оширишга кўмак берган. Натижада 2018 йилда касаллик бутунлай бартараф қилинган.

Жаҳон фондининг ижрочи директори Питер Сендснинг айтишича, Марказий Осиёда безгакка қарши курашиш жараёнларида катта муваффақиятларга эришилган.

Жамғарма безгакка қарши курашиш учун 10 йилдан ортиқ инвестиция киритган.

ЖССТнинг 2018 йил безгак касалликлари бўйича ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб инфекциянинг тарқалиш даражаси ортиб борган. Ҳисоботда келтирилишича, 2016 йилга қадар инфекциянинг тарқалиш даражаси паст кўрсаткичларда қайд этилган бўлса, 2017 йилда 217 миллиондан 219 миллионгача ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон безгакдан холи мамлакат дея эълон қилинди